Европанинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди

Спорт

image

UEFA талқини бўйича мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун учта даъвогар номи маълум бўлди.

2022/23 йилги мавсум финалчилари “Манчестер Сити”ни требл қайд этишига сабабчи бўлган испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиола, “Интер” билан Европа Чемпионлар лигаси финалига қадар етиб борган Симоне Индзаги ва “Наполи”ни Италия чемпионига айлантирган Лучано Спалетти номзодлари якуний учликни ҳосил қилди.

Якуний учлик ўтган мавсумда еврокубокларда иштирок этган клублар мураббийлари, UEFA'га аъзо мамлакатлар терма жамоалари мураббийлари ҳамда бир гуруҳ сараланган журналистлар томонидан танлаб олинди.

Ғолиб номи 31 август куни Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимида маълум бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европанинг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар ҳам эълон қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити Хосеп Гвардиола Интер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made