Европанинг 3 гигант клуби Суперлига бўйича баёнот берди

Спорт

image

“Барселона”, “Реал Мадрид” ва “Ювентус” ўзларининг расмий веб саҳифаларида UEFA’ни Европа Суперлигасига кескин қаршилик билдираётгани ва унга аъзо клубларга босим ўтказаётгани учун қоралаб, баёнот эълон қилди. 

Маълумки, UEFA “Барселона”, “Ювентус” ва “Реал Мадрид”ни Европа Суперлигасини тарк этишга ундамоқда. Аммо клублар буни истамаяпти, шундан кейин UEFA уларни судга берди.  

“Барса”, “Юве” ва “Реал”  бунга кескин қаршилик билдирмоқда. Клублар интизомий иш очилиши умуман тушунарсиз ҳол экани, бу билан UEFA Европа фуқаролари демократик йўл билан қурган қонун устуворлигини тўғридан-тўғри бузаётгани, қолаверса, адлия судлари ўз ваколатларини ҳурмат қилмасликларини айтди.

“UEFA футболни қандай модернизациялаштиришни ўйлаш ўрнига, бизни судга берди. Бу ҳол Европа футболидаги монополия ҳақида шубҳа туғдиради. “Барса”, “Юве” ва “Мадрид”, 100 йиллик клублар, улар ҳеч қандай мажбурлаш ёки чидаб бўлмас босимга дучор бўлмайди. Биз Суперлигани Европа футболидаги вазиятни яхшилаш, ушбу спорт турига бўлган қизиқишни ошириш ва мухлисларга иложи борича энг яхши шоуларни тақдим этиш мақсадида ташкил қилдик. Бунга барқарорлик ва бирдамлик билан эришишимиз керак, айниқса, Европанинг кўплаб клублари оғир иқтисодий вазиятни бошдан кечираётган бир даврда. Ёки биз футболни замонавийлаштирамиз, ёки унинг вайрон бўлишига гувоҳ бўламиз”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 19 апрель куни 12 та клуб – "Манчестер Юнайтед", "Арсенал", "Челси", "Тоттенхэм", "Манчестер Сити", "Ливерпуль" (барчаси – Англия), "Реал" (Мадрид), "Барселона", "Атлетико" (барчаси – Испания), "Интер", "Милан" ва "Ювентус" (барчаси – Италия) янги Европа мусобақаси – Суперлига ташкил этилганини эълон қилди. Лойиҳани Американинг “JP Morgan” банки лойиҳалаштирадиган бўлди. “Реал” президенти Флорентино Перес Суперлига бошига келди.

Орадан икки кун ўтиб, кескин норозиликлардан сўнг Футбол бўйича Европа Суперлигаси лойиҳаси тўхтатилди. Дастлаб 12 та иштирокчи-клуб Суперлигани тарқатиб юбориш устида бош қотираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Кейинроқ ОАВда “Челси” ва “Манчестер Сити” ҳамда Мадриднинг “Атлетико”, Миланнинг “Интер” жамоалари лойиҳани тарк этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумот учун, Европа Суперлигасидан бош тортмаган Испаниянинг “Реал”, “Барселона” ва Италиянинг “Ювентус” клублари UEFA қонунини бузганликда айбланмоқда.

Моҳинур Маматова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг