Европада коронавируснинг янги ўчоқлари пайдо бўлмоқда – ОАВ

Олам

image

Европада карантин чекловлари юмшатилиши ва кенг кўламли тестлаштириш бошланиши билан бир қатор Европа Иттифоқи мамлакатларида янги инфекция ўчоқлари қайд этилди. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда. https://www.euronews.com/

Сўнгги бир ҳафта ичида Исландияда 5 та ҳолат аниқланди: икки нафар Руминия ҳамда Дания фуқаросида. Улардан бири иммунитетга эгалиги сабабли, бошқалардан фарқли ўлароқ, у карантинга олинмади. Бешинчи ҳолат - бу руминияликлар томонидан инфекция юқтирилган полициячи бўлди.

Исландия расмийлари аэропортларда ишлатиладиган чегара тест тизимларини тезда аниқлаб, зарур чораларни кўришга муваффақ бўлди. Ҳар куни юзлаб келганлар ундан ўтказила бошланди.

Руминияда охирги 24 соат ичида 22 киши коронавирусдан вафот этди, 320 янги инфекция ҳолати қайд этилди. Мамлакатда ушбу касалликка чалинганларнинг умумий сони 23 мингдан ошди.

Ҳар куни жонлантириш ва интенсив терапия бўлимида жойлаштирилаётганлар сони кўпаймоқда. Президент Клаус Йоханниснинг сўзларига кўра, 15 май куни бекор қилинган фавқулодда ҳолат режимига қайтиш варианти кўриб чиқилмоқда.

Португалиянинг Синфайн шаҳрида қариялар уйида 57 та ҳолат қайд этилди: 34 бемор ва 23 ходим. Уларнинг барчаси карантинга олинди. Яна 160 та тест натижалари кутилмоқда.

Яна бир минтақа – Алгарве бўлиб, у ерда сайёҳлик мавсуми бошланиши билан 67 киши коронавирусга чалинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Европада

Баҳолаганлар

207

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг