Европада коронавируснинг янги тури аниқланди
Олам
−
29 Октябрь 2020
11488Олимлар коронавируснинг янги турини аниқлашди ва уни 20A.EU1 деб аташди. Ҳозир вируснинг бу тури Европа бўйлаб тезлик билан тарқалмоқда. Бу ҳақда Швейцария ва Испания олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига асосланиб, FT хабар берди.
Олимларнинг аниқлашича, Европадаги пандемиянинг иккинчи тўлқини коронавируснинг Испания қишлоқ хўжалиги ходимларида мутацияга учрагани билан боғлиқ бўлиши мумкин. 2020 йилнинг ёзидан бери вируснинг янги тури Ғарбий Европанинг катта қисмига тарқалган ва ҳозирги кунда COVID-19 билан касалланиш ҳолатларининг аксари айнан шу вируснинг ҳиссасига тўғри келмоқда.
Коронавируснинг мутацияси 20A.EU1 номини олган, унинг тарқалишидаги асосий ролни эса Испанияда таътил ўтказиб қайтган одамлар ўйнаган. Базель университети генетиги ва тадқиқот ҳақидаги мақола муаллифи Эмма Ходкрофтнинг фикрича, 20A.EU1’нинг тез тарқалиши карантин чекловлари пандемияни тўхтатиш учун етарли бўлмаганини кўрсатмоқда.
Олимнинг қайд этишича, 20A.EU1 мутацияси SARS- Cov-2 вируснинг шу пайтгача маълум бўлган ҳеч бир турига ўхшамайди. Бундан ташқари, мақолада айтилишича, бунга қадар коронавируснинг D614G штамми пайдо бўлишига олиб келган мутация аниқланганди. Олимларнинг бу штамм вирусни янада зарарли қилганига ишонмоқда.
Цюрих олий техник мактабининг олими Таня Стадлернинг таъкидлашича, яқинда бутун Европадан олинган вирус намуналари коронавируснинг ушбу вариантига асосланган. Тадқиқотниг бошқа билан ҳаммуаллифи Иньяки Комас янги штамм эпидемия туфайли тез тарқалиб кетган бо'лиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь