Европада газ нархи энг юқори даражага етди

Олам

image

Кеча, 2 январь куни Европадаги кимошди савдосида газ нархи бир мегаватт/соат учун 50,3 еврога етди (1000 куб метр учун тахминан 526 евро). Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Кеча 2025 йилнинг биринчи савдо куни эди ва нархнинг ушбу ошиши 2023 йилнинг октябрь ойидан бери кўк ёқилғи нархининг энг юқори даражасидир.

Агентлик газ нархининг ошишини учта омил комбинацияси билан изоҳламоқда. Биринчиси, Россиянинг “Газпром” компанияси Украина орқали Европага газ транзитини тўхтатди. Иккинчи сабаб, Норвегиянинг Хаммерфест шаҳридаги суюлтирилган газ заводи компрессор носозлиги сабабли 9 январга қадар фаолиятини тўхтатди. Ниҳоят, учинчи омил Шимолий Европадаги совуқ об-ҳаво бўлиб, бу минтақада иситиш учун газ сарфини оширди.

“Ушбу ҳафтада (Норвегиядаги LNG) етказиб беришнинг қисқариши буфер бўлиб хизмат қиладиган омборлардан тезроқ чиқиб кетишига олиб келиши мумкин, газ инқирози эндигина бошланган 2021 йилдан бери энг тез суръатларда пасаймоқда”, деб ёзади “Bloomberg”.

Бироқ Европа Комиссияси “минтақа ичида ҳам, ташқарисида ҳам самарали тайёргарлик ишлари ва мувофиқлаштириш” туфайли Марказий ва Шарқий Европага газ етказиб бериш хавфсизлигига таҳдид йўқлигини маълум қилди.

“Газ таъминоти муқобил йўллар (Германия, Италия) ва омборлардан олиб қўйиш орқали кафолатланади”, деб хабар беради Европа Иттифоқи ижроия органи ўз веб-сайтида.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилнинг 1 январь кунидан эътиборан “Газпром” Украина орқали газ етказиб беришни тўхтатди. Компания 2019 йил 30 декабрда “Газпром” ва Украинанинг “Нафтогаз” компанияси ўртасида Россия газини ташишни ташкил этиш бўйича имзоланган шартнома ва икки мамлакат GТS операторлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартноманинг амал қилиш муддати тугаганини эслатди. Украина Энергетика вазирлигига кўра, Россия газининг Украина орқали транзити “миллий хавфсизлик манфаатлари учун” тўхтатилган. “Reuters” хабарига кўра, Украина транзитини тўхтатиш Молдовага энг оғир таъсир қилади. Словакия, Чехия ва Австрия каби Россия газининг бошқа харидорлари муқобил етказиб бериш йўлларини ўрнатган. Венгрия Россия газини Турк оқими газ қувури орқали олишда давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Газпром газ нархи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг