Европа “янги кўринишдаги жаҳон уруши билан” тўқнаш келмоқда — Макрон

Олам 5817
image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Европа вакцина сабабли "янги кўринишдаги жаҳон уруши билан" тўқнаш келаётганини таъкидлади. Бу ҳақда "Интерфакс" "Le Figaro"га асосланиб ёзмоқда.  

Президентнинг айтишича, бунга қисман "Россия билан Хитойнинг вакцина ёрдамида таъсир кўрсатишга уринаётгани" ҳам сабаб бўлмоқда.  

Унга кўра, Европа давлатлари COVID-19 га қарши вакциналар борасида бошқаларга қарам бўлмаслик чораларини кўриши керак. 

"Бу масалада суверенитетга муҳтожмиз. Биз вакциналар ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлишимиз керак. Ҳозир биз иккинчи авлод вакциналарини ишлаб чиқаришга тайёр бўлиш устида ишламоқдамиз", деган Макрон. 

Макрон коронавирус ҳеч қаерга кетмаслиги ва унга қарши кураш давом эттирилиши кераклиги ҳақида гапирган. 

"Вирус шу ерда бўлади. У тарқалади, мутацияга учрайди, биз эса бунга жавоб беришимиз керак. Ҳозир биз Европа Иттифоқининг ушбу вирус турларига қарши тура олишини таъминлашга ҳаракат қилмоқдамиз", деган Франция Президенти.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 350
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×