Европа Яқин Шарқдаги можарода “ҳалол воситачи” ролини ўйнамоқчи
Олам
−
27 Ноябрь 2023
3543Европа Иттифоқи Яқин Шарқдаги можарони ҳал қилишда “ҳалол воситачи” ролини ўйнашга интилади ва араб давлатларининг келишувда кўпроқ иштирок этишини ёқлайди. Бу ҳақда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар хизмати вакили Питер Стано Еврокомиссия матбуот хизмати томонидан эфирга узатилган брифингда маълум қилди.
"Европа Иттифоқи халқаро майдондаги мавжуд зиддиятни ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этмоқда. Европа Иттифоқининг позицияси "ҳалол воситачи " сифатида ҳаракат қилишдир ва биз буни амалга оширишга уриняпмиз", деди у.
Станонинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг Яқин Шарқдаги вазиятга муносабати ҳамжамият ҳужжатларида қайд этилган ва “ўзгармаган”.
"Агар биз ишларни тинчлик ва барқарорлик сари олға силжитмоқчи бўлсак, музокаралардаги асосий тамойил бу ечим араб давлатлари ва ЕИнинг кўпроқ иштирокини талаб қилиши керак", дейди ЕИ Ташқи сиёсати вакили.
Унинг аниқлик киритишича, “икки томонлама муносабатлардаги ҳар қандай муаммолар ва келишмовчиликлар” можарони Исроил ва Фаластин манфаатлари йўлида ҳал қилинишига тўсқинлик қилмаслиги керак.
Ўз навбатида, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Ғарбни “сиёсий миёпия”га чек қўйишга ва Яқин Шарқ можаросини икки давлат асосида ҳал қилиш бўйича аниқ чоралар кўришга чақирган.