Европа ўз хавфсизлиги учун жавобгар – Писториус

Олам

image

АҚШнинг янги маъмурияти қарорларидан қатъи назар, европаликлар энди Европа хавфсизлиги учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олади. Бу ҳақда Германия Мудофаа вазири Борис Писториус кеча, 22 январь куни Литвага сафари чоғида “Deutsche Welle” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

“Дональд Трамп, Оқ уй ва янги маъмуриятнинг кун тартиби қандай бўлишидан қатъи назар, биз кўпроқ масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз керак”, деган вазир.

Мудофаа вазирлиги раҳбари, шунингдек, ушбу стратегиянинг таркибий қисмларидан бири 2023 йилнинг ёзида Литвада Бундесвер бригадасини доимий жойлаштириш тўғрисида қабул қилинган қарор эканини таъкидлади. Дастур “режалаштирилганидек” давом этмоқда ва “йўл харитаси” ўз вақтида якунланади.

У тўлиқ бригада инфратузилма билан таъминланган ҳолда тайёрланишини қўшимча қилди. Вазирнинг сўзларига кўра, 2025 йил охирига келиб, келгуси икки йил давомида режалаштирилган Бундесвернинг дастлабки 5000 аскаридан 500 га яқини Литвада жойлаштирилади.

Германия Мудофаа вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Американинг янги маъмурияти катта эҳтимол билан ўз эътиборини Ҳинд-Тинч океани минтақасига қаратади.

“Биз америкаликлар бизнинг фаровонлигимиз ва хавфсизлигимиз учун Ҳинд-Тинч океани минтақасида кўпроқ ҳаракат қилишларини кута олмаймиз”, деган у.

Бироқ Писториус НАТО келажаги ҳақида хавотирда эмаслигини айтди.

“Мен НАТОнинг келажаги ҳақида унчалик хавотирда эмасман, чунки мен Қўшма Штатлардаги ёки Мюнхен хавфсизлик конференциясидаги барча суҳбатларимдан биламанки, кўпчилик америкаликлар Евро-Трансатлантик ҳамкорлик уларга нима бераётганини яхши билади”, деди у.

Шу билан бирга, у Қўшма Штатлар ва Европа энди ўз қўшма тарихининг “бир саҳифасида” эканини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ SpaceX ва Tesla асосчиси, америкалик миллиардер Илон Маск Европа мамлакатлари, хусусан, Германия ҳозирда туғилишнинг пастлиги туфайли йўқ бўлиб кетиш арафасида эканини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия АҚШ Литва Борис Писториус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг