Европа Украина режасининг камида тўрт бандини ўзгартирмоқчи
Олам
−
23 Ноябрь 3885 2 дақиқа
Европа етакчилари АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украина бўйича тинчлик режасининг камида тўрт бандига ўзгартириш киритиш керак, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда “Bild” манбаларга таяниб хабар берди.
Европа етакчилари тинчлик келишувининг асосий бандларидан бири – Трампнинг ҳудудий таклифини бутунлай чиқариб ташлаш зарур, деб ҳисобламоқда. Унда Қрим ва Донбасс Россия ҳудуди сифатида тан олиниши, Херсон ва Запорожье вилоятларидаги чегаралар эса ҳозирги алоқа чизиғи бўйлаб музлатиб қўйилиши назарда тутилган.
Бундан ташқари, Украина қўшинлари сонини қисқартириш таклифи ҳам муҳокама қилинади. “Bild” шунингдек, Германия канцлери Фридрих Мерц Оқ уй расмийларига “Россиянинг Украинадан қарздорлиги хавфсизлик кафолати улар ёзилган қоғозга арзимаслиги мумкин”лигини тушунтирмоқчи эканини хабар қилмоқда. У 1994 йилда Украина ядро қуроли арсеналидан воз кечганини, бироқ унинг сўзларига кўра, бу келишувлар бажарилмаганини эслатди.
Мерцни “ғазаблантирган” яна бир нуқта Трампнинг Россия активларини музлатиш ҳақидаги таклифи бўлди. Германия канцлери, шунингдек, можарога чек қўйиш фақат Украинанинг розилиги билан бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Қўшма Штатлар таклиф қилган режада Москвага бир қатор муҳим имтиёзлар берилган, Киев уларни бир неча бор рад этган. Булар Донбасснинг деярли тўрт йилдан бери эгаллаб ололмаган ҳудудларини ҳам қўшиб Россияга ўтказиш ва Украина Қуролли кучлари сонини 600 минг аскарга қисқартиришдир. Ҳужжатда, шунингдек, Украина НАТОга қўшила олмаслиги, хорижий қўшинларни қабул қила олмаслиги ва ядро қуролига эга бўла олмаслиги ҳам кўрсатилган.
Шу билан бирга, АҚШ Путин Россия деб эълон қилиб, Конституцияга киритган бўлса-да, тўқнашув чизиғи бўйлаб Херсон ва Запорожье вилоятларини музлатиб қўйишни, Донецк вилоятининг ҳозирда Украина Қуролли кучлари назорати остидаги қисмида қуролсизлантирилган ҳудуд яратишни таклиф қилмоқда. Қолаверса, Оқ уй Россиянинг Европада музлатиб қўйилган 100 миллиард долларлик активларини Украинани тиклашга йўналтирмоқчи ва унга 10 йил давомида НАТО каби хавфсизлик кафолатларини бермоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат думаси Мудофаа қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Журавлев Россия АҚШнинг Украина билан тинчлик ўрнатиш бўйича янги таклифига рози бўлмаслиги кераклигини айтиб, бу урушнинг ҳақиқий якунига олиб келмайдиган “провокация” эканини билдирганди.
Live
Барчаси