Трампнинг тинчлик режаси Россия манфаатларига жавоб бермаслиги айтилди

Олам

image
“Украина жуда қийин танлов олдида турибди”. Зеленский халқига мурожаат билан чиқди (видео) north_east

“Украина жуда қийин танлов олдида турибди”. Зеленский халқига мурожаат билан чиқди (видео)

Россия АҚШнинг Украина билан тинчлик ўрнатиш бўйича янги таклифига рози бўлмаслиги керак, чунки бу урушнинг ҳақиқий якунига олиб келмайдиган “провокация”дир. Бу ҳақда Давлат думаси Мудофаа қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Алексей Журавлев айтди.

“Можаро фақат фронтда аниқ ғалабага эришиб, Украина таслим бўлган тақдирдагина тўлиқ ҳал бўлиши мумкин. Бошқа ҳар қандай натижа фақат қарама-қаршиликни кейинга қолдиради”, деб ёзади у.

Журавлевнинг сўзларига кўра, “Америка ғояси Украинани Россия учун тўхтатувчи восита сифатида сақлаб қолишдир”.

“Агар у ҳам ҳудудий, ҳам ҳарбий жиҳатдан чеклансада, бу биз учун катта хавф туғдиради ва биз ғарбий чегараларимизда армия сақлашимиз керак. Бу АҚШга Хитой билан яқинлашиб келаётган қарама-қаршилик учун эркин йўл очади. Умид қиламанки, Россия томони бундай провокацияларга рози бўлмайди”, деди депутат.

Унинг қўшимча қилишича, умуман олганда, “АҚШ вакиллари бундай шартнома имзоланишини Россия манфаатларига мос деб кўрсатишга қанчалик уринмасинлар”, Америка режасини Россия талаблари билан тенглаштириш ғалати бўларди.

21 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин 28 банддан иборат ҳужжат матнини АҚШдан олганини маълум қилди. Давлат раҳбари бу режа якуний келишувга асос бўлиши мумкинлигини айтди, бироқ Украина келишувга эришмагани учун Россия билан ҳеч қандай мазмунли муҳокамалар ҳали бўлмаганини таъкидлади. Путин, шунингдек, урушни давом эттиришга тайёрлигини билдирди, чунки у жангларнинг “ҳозирги динамикасидан” қониқди.

Кремлга яқин манбанинг “The Guardian” нашрига айтишича, Президентга Америка таклифининг умумий контурлари “ёқди”. Бироқ, Путин режада “НАТОни шарққа кенгайтирмаслик”нинг қонуний кафолати, шунингдек, Украинанинг нейтрал мақоми Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилгани ҳақида эслатилмаганидан норози эди.

“Қўшни давлатнинг ЕИга киришига келсак, Россия ҳарбий компонент чиқариб ташланган тақдирдагина бунга рози бўларди”, дейди манба Австриянинг нейтраллик моделини мисол қилиб келтирган ҳолда.

Қўшма Штатлар таклиф қилган режада Москвага бир қатор муҳим имтиёзлар берилган, Киев уларни бир неча бор рад этган. Булар Донбасснинг деярли тўрт йилдан бери эгаллаб ололмаган ҳудудларини ҳам қўшиб Россияга ўтказиш ва Украина Қуролли кучлари сонини 600 минг аскарга қисқартиришдир. Ҳужжатда, шунингдек, Украина НАТОга қўшила олмаслиги, хорижий қўшинларни қабул қила олмаслиги ва ядро қуролига эга бўла олмаслиги ҳам кўрсатилган.

Шу билан бирга, АҚШ Путин Россия деб эълон қилиб, Конституцияга киритган бўлса-да, тўқнашув чизиғи бўйлаб Херсон ва Запорожье вилоятларини музлатиб қўйишни, Донецк вилоятининг ҳозирда Украина Қуролли кучлари назорати остидаги қисмида қуролсизлантирилган ҳудуд яратишни таклиф қилмоқда. Қолаверса, Оқ уй Россиянинг Европада музлатиб қўйилган 100 миллиард долларлик активларини Украинани тиклашга йўналтирмоқчи ва унга 10 йил давомида НАТО каби хавфсизлик кафолатларини бермоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “The Guardian” нашри ўз манбаларига таяниб АҚШ армияси вазири Дэн Дрисколл мамлакат Президенти Дональд Трампнинг Украина бўйича янги махсус вакили этиб тайинлангани ҳақида ёзганди. Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустам Умаровга кўра, Украина ва АҚШ Россия билан можарони ҳал этиш бўйича тинчлик режасини муҳокама қилиш учун Швейцарияда учрашув ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Дональд Трамп Украина-Россия тинчлик режаси Алексей Журавлев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг