Европа тез орада янги ҳарбий таҳдидларга дуч келади – Германия Мудофаа вазири
Олам
−
16 Декабрь 2023
11412Германия Мудофаа вазири Борис Писториус Европа шу ўн йилликнинг охирида янги ҳарбий таҳдидларга дуч келиши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, ҳарбий салоҳиятни кучайтириш учун 5-8 йил вақт бор. Бу ҳақда вазир “Welt am Sonntag” газетасига берган интервьюсида сўз очди.
Писториуснинг айтишича, кейинги ўн йил ичида Қўшма Штатларда ким президент бўлишидан қатъий назар Вашингтон Тинч океанида бугунги кунга қараганда фаолроқ бўлади. Бу АҚШнинг Европа хавфсизлигига қўшган ҳиссаси камайишини англатади.
“Биз европаликлар қитъамизда хавфсизликни таъминлашга ҳисса қўшишимиз керак. Ҳозир бизда ҳарбий жиҳатдан уларга етиб олиш учун тахминан беш-саккиз йил бор – бу қуролли кучларга ҳам, саноатга ҳам, жамиятга ҳам тегишли”, дейди Германия Мудофаа вазири.
Шу билан бирга, у Россия қурол ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ошираётганига ишора қилган.
“Ушбу ўн йилликнинг охирида таҳдидларга дуч келишимиз мумкин. Аммо шу вақтгача биз уларга тайёр бўламиз”, дейди Писториус.
Шунингдек, вазир Германия Веймар учбурчагининг бошқа давлатлари – Франция ва Польша билан ҳарбий ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини қўшинча қилган.
“Биз НАТОнинг мудофаа режалари асосида [иттифоқнинг] шарқий қанотида қандай қилиб биргаликда ҳаракат қилишимиз мумкинлигини ўрганишимиз керак. У ерда биргаликда нимага эриша оламиз?" деган у 2024 йилда имкон қадар тезроқ Польшага бориш ниятида эканини таъкидлаб.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида Борис Писториус армия ва жамиятни янги урушга тайёрланишга чақирганди. У Яқин Шарқдаги кескинлашув ва Россиянинг Украинага қарши жанговар ҳаракатлари Европани ҳам ўз домига тортиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь