Германия мудофаа вазири мамлакатни янги урушга тайёрланишга чақирди
Олам
−
30 Октябрь 2023
17874Германия мудофаа вазири Борис Писториус армия ва жамиятни янги урушга тайёрланишга чақирди. Яқин Шарқдаги кескинлашув ва Россиянинг Украинага қарши жанговар ҳаракатлари Европани ҳам ўз домига тортиши мумкин. Бу ҳақда у ZDF телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Биз Европада уруш хавфи бўлиши мумкин деган фикрга кўникишимиз керак”, деган Писториус.
У Бундесвер Германияни ҳимоя қила олиши ва замонавий қуролларга эга бўлиши кераклигини айтган. Бунга эришиш учун Мудофаа вазирлиги ўз тузилмасини қайта ташкил этган. Шунингдек, 100 млрд долларлик махсус фонд ҳам ташкил этилган.
Мудофаа вазири, шунингдек Германия миллий хавфсизлиги учун мавжуд таҳдидларга шай туришнинг муҳимлигини таъкидлаган. Бироқ, вазир айни пайтда армия ва ҳарбий саноатни тезлаштирилган суръатларда модернизация қилишнинг иложи йўқлигини айтган.
Писториуснинг сўзларига кўра, шу йилнинг охиригача мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш учун ажратилган умумий маблағнинг атиги учдан икки қисмидан фойдаланиш режалаштирилган. Аммо, қурол ишлаб чиқариш ва уларни қўшинларга етказиб бериш бироз вақт талаб этади.
“Шуни тушуниш керакки, кўп йиллар давомида ҳеч ким Бундесверни кучайтирмади, 30 йил беҳуда ўтди ва бу вақтни 19 ой ичида қоплаб бўлмайди”, деган у.
LiveБарчаси