Европа суперкубоги қайси жамоага насиб қилади?
Спорт
−
11 Август 2021
2974Бугун, 11 август куни UEFA суперкубоги учун Чемпионлар Лигаси ғолиби “Челси” ва Европа Лигаси ғолиби “Вильярреал” клуби ўзаро беллашади. Учрашув Шимолий Ирландия пойтахти Белфаст шаҳрида ўтказилади.
“Челси” 2020-21 йилги мавсумда UEFA Чемпионлар Лигасида зафар қучди. Португалияда бўлиб ўтган финал ўйинида “Манчестер Сити”ни мағлуб этди ва 2012 йилдаги чемпионликни такрорлади. 1998 йилдан буён УЕФА Суперкубогида муваффаққиятсизликка учраган жамоа бу сафар ғалаба қозонишга уруниб кўради.
“Вильярреал” ўтган мавсум Польша пойтахти Гданск шаҳрида бўлиб ўтган Европа Лигаси финалида “Манчестер Юнайтед”ни мағлуб этиб, ўз тарихидаги биринчи йирик совринни қўлга киритди. “Сариқ сувости кемаси” бугунги ғалаба орқали ушбу кубокни ютган 25-клубга айланиши мумкин.
UEFA суперкубоги учун ўтказилган сўнгги саккизта финалнинг барчаси қўшимча бўлимларга қадар давом этган.
Маълумот учун, мусобақанинг ўтган йилги ғолиби Германиянинг “Бавария” клуби ҳисобланади.