Европа снаряд ишлаб чиқаришни 30 фоизга оширди

Олам

image

Европа Иттифоқи 2023 йилда ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни 30 фоизга оширди ва йилига 1 миллион снаряд ишлаб чиқаришга яқин турибди, аммо бу Украинага бундай ҳажмдаги снарядларни етказиб беришга кафолат бермайди. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг Ички бозор бўйича комиссари Тьерри Бретон ЕИ Мудофаа вазирлари йиғилишига келганида маълум қилди.

“2023 йил февраль ойидан бошлаб биз ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширдик – 30 фоизга, шунинг учун биз йилига 1 миллион снаряд ишлаб чиқариш мақсадимизга эришамиз”, дейди комиссар. 

Шунингдек, Бретон Украинага бир йил ичида 1 миллион снаряд етказиб бериш ваъдасини бажариш учун жавобгарликни Европа Иттифоқи мамлакатларига ўтказган.

"Мен ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун масъулман. Еврокомиссия ҳарбий ишлаб чиқариш салоҳиятини оширишни таъминлади, энди аъзо давлатларнинг вазифаси уларни Украинага етказиб беришга йўналтиришдир", дейди Бретон.

Унинг таъкидлашича, Еврокомиссия нафақат снарядлар, балки бошқа турдаги ҳарбий маҳсулотлар учун ҳам ҳарбий ишлаб чиқаришни кўпайтириш жараёнини жадал рағбатлантиради. 

"Бу Украина учун зарур, лекин ўзимиз учун ундан ҳам зарур", деган Европа комиссари.

ЕИ дипломатик хизмати раҳбари Жозеп Боррель ҳам Европа ўз ваъдасини бажариб, 2024 йилнинг мартигача Украинага 1 миллион снаряд етказиб бера оладими деган саволга жавоб берар экан, унинг “Брюсселда ўқ-дорилар омбори йўқлигини” ва ҳозир бу Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг вазифаси эканини айтган.

Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи давлатлари Украинага ҳарбий омборлардан 300 мингдан ортиқ снаряд ўтказган. Мазкур етказиб бериш аллақачон тугалланган ва армия омборларидан бундан кўпроқ олиш қийин. Шунинг учун ҳам эндиликда зарур миқдорда ўқ-дориларни ишлаб чиқариш ва Украинага жўнатиш Европа Иттифоқи давлатларининг вазифаси бўлади.

"Энди бу ишлаб чиқариш масаласи, бу саноат ва аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро таъсир масаласи. Иш давом этмоқда, аммо биз бугун қаерда эканимизни тушунмоқчимиз. Шуни ёдда тутишимиз керакки, Европа ҳарбий саноати жуда кўп экспорт қилади – 40 фоизгача, яъни гап ишлаб чиқариш қувватларининг етишмаслигида эмас, бу устуворликлар масаласидир, балки ишлаб чиқаришни биринчи ўринга – Украинага етказиб беришга йўналтириш керакдир”, деган Боррель.

Бошқа харидорлар томонидан аллақачон шартнома тузган ўқ-дорилар ҳажмини Киевга қандай қилиб аниқ йўналтирмоқчи эканлиги ҳақидаги саволга жавобан эса Боррель саноат бозор шароитида ишлашини, Киев учун снарядларни оширилган нархларда сотиб олиш ҳақида гапирган.

Маълумот учун, октябрь ойи охирида НАТО Ҳарбий қўмитаси раҳбари Роб Бауэр "снарядлар нархининг қабул қилиб бўлмайдиган ўсишини" эълон қилган. Унинг сўзларига кўра, Европа бозорида 155 мм снаряднинг нархи Украинадаги можародан олдин 2 минг евро бўлса ҳозир у €8 мингдан ошди. Унинг қўшимча қилишича, Европа Иттифоқи давлатлари саноатга янги ҳарбий шартномалар тақдим этиш орқали “нархларни ошириш эмас, ишлаб чиқаришни кенгайтириш”га интилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Украина снаряд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made