Европа лигаси финалини бошқарадиган ҳакамлар гуруҳи маълум бўлди

Спорт 13 Май 18:33 1913
image

УЕФА ҳакамлик қўмитаси “Челси” ҳамда “Арсенал” ўртасида бўладиган Европа лигаси финалини бошқарадиган ҳакам номини эълон қилди.

29 май Бокуда бўладиган ушбу баҳсни италиялик рефери Жанлука Рокки бошқаради.

45 ёшли Роккига қанотларда Филиппо Мели ва Лоренцо Манганелли ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам Даниэле Орсато. VAR хонасида Массимилиано Иратти, Марко Гуида, Шимон Марчиняк ва Павел Сокольницки ишлашади.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 51
Рейтинг: 3.0
Теглар