Европа лигаси финал ўйинининг энг яхши футболчиси аниқланди

Спорт

image

“Севилья” дарвозабони Яссин Буну Европа лигаси финал ўйинининг энг яхши футболчиси учун бериладиган “Hankook” мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда UEFA расмий сайти хабар берди.

“Рома”-“Севилья” баҳсининг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобида якунланганидан сўнг пенальтиларда испан клуби “Рома”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

UEFA техник кузатувчилари 32 ёшли дарвозабоннинг 11 метрлик сериядаги сейвлари ҳал қилувчи аҳамият касб этганини қайд этди. Марокашлик дарвозабон “Рома” аъзолари Жанлука Манчини ва Рожер Ибанеснинг зарбаларини бартараф этди.

Буну Европа лигасининг жорий мавсумида ўз дарвозасидан бешта гол ўтказиб юборди. У 2019/2020 йилги мавсумда ҳам андалусияликлар билан ушбу совринга эга чиқиб, турнирнинг рамзий терма жамоасига киритилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Севилья Яссин Буну

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made