Европа Иттифоқида ядро қуроли бўлмайди – Шольц 

Олам

image

Германия канцлери Олаф Шольц Европа Иттифоқининг ўз ядро қуролига эга бўлиши эҳтимолини рад этди. Бу ҳақда у “The Economist” журналида чоп этилган мақоласида маълум қилди.

"Аниқ бўлиш учун: "Европа Иттифоқи ядровий қуроллари" бўлмайди – бу шунчаки ҳақиқатга тўғри келмайди", деб ёзди Шольц.

У Франция Президенти Эммануэль Макроннинг “НАТОнинг Европа устунини мустаҳкамлаш” учун Европанинг келажакдаги мудофаасини муҳокама қилиш таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди. Шу билан бирга, Шольц Макроннинг француз ядровий кучларининг "Европа ўлчови" ҳақидаги баёнотларини мамнуният билан қабул қилган бўлса-да, Европа Иттифоқи Франциянинг ядровий тўхтатувчи суверенитетига тажовуз қилмоқчи эмаслигини таъкидлади.

“Биз Европани ҳимоя қилиш ва ҳар қандай тажовузкорни – бугун ва келажакда тўхтатиш учун имкониятларнинг тўғри комбинациясига қандай эришишни муҳокама қилишимиз керак”, дейди Германия канцлери.

Унинг сўзларига кўра, ядровий тўхтатувчи воситадан ташқари, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар одатий ҳарбий имкониятлар, жумладан ҳаво ва ракеталарга қарши мудофаа, кибер ва космик имкониятлар ҳамда аниқ зарба берувчи ракеталарни кўриб чиқмоқда.

Шольц Германиянинг хавфсизлик ва мудофаа сиёсатидаги "мисли кўрилмаган, тектоник силжишлар"га ишора қилди.

"Биз армиямизни қайта қуриш ва модернизация қилиш учун 100 миллиард евро жамғарма яратиш мақсадида конституцияни ўзгартирдик. Бизнинг мақсадимиз Бундесверни Европадаги энг кучли қуролли кучларга айлантиришдир. Бу йилдан ва келгусида биз ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаага сарфлаймиз. Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта биз Германиядан ташқарида – Литвада тўлақонли жанговар бригадани доимий равишда жойлаштирамиз", деб ёзади у.

Шу билан бирга, Германия ҳукумати раҳбари яна бир бор НАТО Россия билан қарама-қаршиликка интилмаслигига ва альянсни Украинадаги можаронинг бир томонига айлантира оладиган ҳеч қандай қадам ташламаслигига яна бир бор ишонтирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Европа Иттифоқи ядро қуроли Олаф Шольц

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made