Европа Иттифоқи йил охиригача 40 минг украиналик аскарни тайёрлайди
Олам
−
01 Сентябрь 2023
2548Европа Иттифоқи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари 40 минг украиналик аскарни тайёрлаш бўйича ташаббусни маъқуллади. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель Испаниянинг Толедо шаҳрида Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари билан маслаҳатлашувлардан сўнг маълум қилди.
Охирги маълумотларга кўра, жорий мақсад Украина Қуролли кучларининг 30 минг аскарини тайёрлаш. Бу октябрь ойи охирида амалга оширилади. Украина Қуролли кучлари учун инструкторлар миссиясини яратиш тўғрисидаги қарор Европа Иттифоқи мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари томонидан 2022 йил ноябрида қабул қилинган.
Дастлаб Германия, Польша ва бошқа қатор Европа давлатларида 15 минг нафаргача украиналик аскарни тайёрлаш режалаштирилган эди. Кейинчалик бу ҳисоб 30 минг аскарга кўтарилди.
Европа Иттифоқи унинг ҳиссаси Украина қўшинларига урушда ўзини самаралироқ ҳимоя қилиш имконини беради, деб кутмоқда.
Бундесвер Украина аскарларига Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими, Panzerhaubitze 2000 артиллерия мосламаси, Marder зирҳли машинаси ва Leopard-1 ва Leopard-2 танкларини бошқаришга ўргатмоқда.
Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи миссиясида ўртача 1500 нафар немис аскари қатнашган. Улар инструктор, таржимон ва етказиб берувчи сифатида жалб қилинган.