Европа Иттифоқи TikTok’ни жаримага тортади

Олам

image

TikTok Европа Иттифоқи маълумотларини ҳимоя қилиш регулятори томонидан чиқарилган қарорга кўра,  болалар ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини бузгани учун миллионлаб фунт жаримага тортилади. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Гап шундаки, 2021 йилда Иттифоқнинг Ирландиядаги штаб-квартираси маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича комиссари томонидан тергов иши очилган. Унда TikTok`нинг Европа Иттифоқи умумий маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларига мувофиқлик даражаси ва 13 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар маълумотларини қандай бошқариши ўрганилган. Кейинчалик платформа ушбу тергов қарори юзасидан қонуний эътироз билдирди ва бунга жавобан Иттифоқ регулятори низоларни ҳал қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Унга кўра, TikTok белгиланган жаримани  4 ҳафта ичида тўлаб беради.

Шунингдек, TikTok кеча, 4 август куни европалик фойдаланувчилар учун бўйича Европа Иттифоқининг янги қоидаларига риоя қилишга қаратилган бир қатор янги хусусиятларни эълон қилди. Маълумотларга кўра ушбу янгиланишлар 25 августдан кучга киради. 

“Биз нафақат тартибга солиш мажбуриятларини бажаришда давом этамиз, балки инновацион ечимлар орқали янги стандартларни ўрнатишга интиламиз”, деди компания вакили.

Маълумот учун, Европа Иттифоқининг рақамли хизматлар тўғрисидаги Қонунига кўра, TikTok, Google, Facebook ва бошқа йирик онлайн платформалардан ноқонуний контентни чеклаш, баъзи реклама амалиётларини тақиқлаш ва расмийлар билан маълумот алмашиши талаб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда TikTok ижтимоий тармоғи ўз жонига қасд қилиш ёки ўзига зарар етказиш билан боғлиқ контентларни чеклаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи болалар жарима TikTok махфийлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made