Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларни олти ойга узайтиради

Олам

image

Европа Иттифоқи мамлакатлари доимий вакиллари қўмитаси Россияга қарши 2014 йилда жорий этилган иқтисодий санкцияларни яна олти ойга узайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда ЕИдаги дипломатик манбага таяниб, ТАСС хабар берди. 

Қайд этилишича, санкциялар 2025 йил январь ойи охиригача амал қилади. Россияга қарши чекловларни узайтириш тўғрисидаги қарор 22 июль куни Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида расман тасдиқланади.

Ғарб Украина туфайли Россияга нисбатан санкциялар босимини кучайтирди. 2022 йил февраль ойида Россия Украинага бостириб киргандан бери ЕИ Россияга қарши 14 та санкция пакетини жорий қилган.

Азизбек Эшмаматов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Европа Иттифоқи санкция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг