Европа Иттифоқи Путин атрофидан кимларни “қора рўйхат"га киритяпти?

Олам

image

Европа Иттифоқи Алексей Навальний билан боғлиқ вазият юзасидан Россиянинг бир қатор юқори лавозимдаги амалдорларига қарши санкцияларни қўллайди. Бу ҳақда бугун, 2 март куни “Deutsche Presse-Agentur” агентлиги Брюсселдаги дипломатик манбаларига асосланиб хабар берди.

Таъкидланишича, тегишли ҳуқуқий ҳужжат аллақачон ёзма равишда қабул қилинган ва тез орада Европа Иттифоқининг расмий журналида эълон қилинади. 

Агентлик маълумотига кўра, Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Краснов, Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин, Жазони ижро этиш Федерал хизмати бошлиғи Александр Калашников ва Росгвардия қўмондони Виктор Золотов санкция рўйхатига тушган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 февраль куни Москванинг Симонов суди Федерал жазони ижро этиш хизматининг илтимосига биноан, Навальнийнинг “Ив Роше” иши бўйича 3,5 йиллик шартли қамоқ жазосини ҳақиқий қамоқ муддати билан алмаштирди. 

Бундан ташқари, Москванинг Бабушкин суди Ватан уруши фахрийси Игнат Артеменкога нисбатан туҳмат ишида Алексей Навальнийни 850 минг рубль миқдорида жаримага тортди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Европа Иттифоқи Путин Навальний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг