Европа Иттифоқи Лукашенконинг инаугурациясини тан олмади

Олам

image

Европа Иттифоқи Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг инаугурациясини тан олмади. Бу Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррелл баёнотидан маълум бўлди. Унинг таъкидлашича, Беларусь раҳбарининг инаугурация маросими демократик қонунийликдан маҳрум қилинган

"Европа Иттифоқи 9 август куни Беларусда ўтказилган президентлик сайловлари эркин ва адолатли бўлмаганини яна бир бор тасдиқламоқда. Европа Иттифоқи уларнинг сохталаштирилган натижаларини тан олмайди. Шунга асосланиб, 2020 йил 23 сентябрда бўлиб ўтган инаугурация маросими демократик қонунийликдан маҳрум қилинган, деб ҳисобланади", дейилган ҳужжатда.

Маълумот учун, кеча, 23 сентябрь куни Минскдаги Мустақиллик саройи – давлат раҳбарининг расмий қароргоҳида Инаугурация маросими ўтказилганди. Сўнгги лаҳзага қадар Беларусь расмийлари инаугурациянинг расмий санасини маълум қилмаган эдилар. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 августида Беларусда навбатдаги президентлик сайлови ўтказилди. Унда 26 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Александр Лукашенко ҳам иштирок этиб, 80 фоиздан ортиқ овоз тўплаб, ғалаба қозонди.

9 август куни Беларусда ўтказилган президентлик сайловининг натижалари эълон қилинганидан сўнг, Минскда намойишлар бошланди. Одамлар Лукашенкодан истеъфога чиқишини талаб қилди. Ҳукумат намойишчиларга қарши ОМОН бўлинмасини ишга солди. Икки ўртада тўқнашувлар ҳам бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг