Европа Иттифоқи АҚШдан Украинани молиялаштиришни сўрайди
Олам
−
02 Октябрь 2023
4102Европа Иттифоқи ташқи сиёсат хизмати раҳбари Жозеп Боррель Брюссель Вашингтондан Украинани молиялаштиришни давом эттиришни сўрашини айтди. Бу ҳақда у Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг Киевдаги йиғилишида сўз очган.
"Биз сизни [Украинани] қўллаб-қувватлашда давом этишимиз керак ва америкалик иттифоқчиларимиз ҳамда дўстларимиз билан улар ҳам сизни қўллаб-қувватлашда давом этишини муҳокама қиляпмиз. Ишончим комилки, бу қарор қайта кўриб чиқилади ва биз ҳаммамиз сиз томонда бўламиз", деган Боррель.
Унинг сўзларига кўра, Украина можароси европаликлар учун “экзистенциал таҳдид”дир.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 1 октябрь куни АҚШ Конгресси федерал ҳукумат ёпилишига йўл қўймаслик мақсадида Украинага ёрдам кўрсатишни назарда тутмайдиган 45 кунлик (17 ноябргача) бюджет лойиҳасини қабул қилган эди. Оқ уй ва Конгрессдаги демократлар Киевга кўмакни тўхтатишни хоҳламаса-да, республикачилар бунга тўсқинлик қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь