Европа Иттифоқи ҲАМАСни террорчилик ташкилоти деб тан олди
Олам
−
11 Октябрь 2023
5247Европа Иттифоқи ҲАМАС ҳаракатини террорчилик ташкилоти деб тан олди. Бу ҳақда Франция Бош вазири Элизабет Борн маълум қилди.
"Терроризм ва ваҳшийликни оқлаб бўлмайди", деган Бош вазир ҲАМАСнинг Исроил ҳудудига бостириб кириши ҳақида фикр билдирар экан.
Борннинг таъкидлашича, Франциядан 1 Евро ҳам террорчилар қўлига тушмаслиги лозим. У Франция ҳукумати "кўчада ҳам, Интернетда ҳам" антисемитизмга йўл қўймаслигини таъкидлаган.
“Биз терроризмга, хусусан, ҲАМАСга қарши тинимсиз курашишга мажбурмиз. Бироқ терроризмга қарши курашни асосий гуманитар қонунчилик ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш билан аралаштириб юбормаслигимиз керак”, деган сиёсатчи.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади.
Аввалроқ, Исроил Мудофаа қўшини (ЦАХАЛ) ҲАМАС иқтисодиёт вазири Жавод Абу Шамалнинг ўлдирилганини маълум қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь