Европа ҳозирдан қишга тайёргарлик кўра бошлади
Олам
−
28 Март 2023
7659Европа Иттифоқига аъзо давлатлар газ истеъмолини ихтиёрий равишда 15 фоизга қисқартиришни 12 ойга узайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда бугун, 28 март куни Европа Иттифоқи Кенгашининг энергетика вазирлари даражасидаги баёнотида маълум қилинди.
“Европа Иттифоқи Кенгаши газ истеъмолини ихтиёрий равишда 15 фоизга қисқартириш тўғрисидаги қарорнинг амал қилиш муддатини кейинги 12 ойга, яъни 2024 йилнинг 31 мартига қадар узайтиришга қарор қилди”, дейилади ҳужжатда.
Ҳамжамият газ захирасини келаси қишга тайёрлаш доирасида шундай қадам ташлаган. Еврокомиссияси маълумотларига кўра, 2023 йил март ойи охиригача газ омборларини тўлдириш даражаси тахминан 55 фоизни ташкил этган. Бу рекорд даражадаги юқори кўрсаткич бўлиб, унга эришишга 2022 йилда омборларга газни интенсив қуйилгани, қиш ойларида газ истеъмолини 15% га камайтирилгани, шунингдек, қишнинг иссиқ келгани ёрдам берган.
Шу муносабат билан, ЕИ давлатлари келгуси қиш мавсумига самарали тайёргарлик кўриш ва умуман Европада газ истеъмолини камайтириш учун ушбу тезликдан фойдаланиш ниятида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь