Еврофутбол: АПЛда “қизиллар куни”, Роналдусиз “Ювентус” шарманда бўлди, “Реал”да ғалаба

Спорт 2051
image

Кеча, 28 август куни Европа кучли бешлик чемпионатларида бир қатор этиборга молик ўйинлар бўлиб ўтди.

Англия чемпионатининг 3-турида “Ливерпуль” ва “Челси” дурангга имзо чекди. Хаверц ва Салоҳнинг голлари 1:1 ҳисоби қайд этилишига замин яратди. Биринчи тайм якунида лондонликлар ҳимоячиси Рис Жеймс тўпни қўли билан қайтаргани учун қизил карточка билан “сийланди”. 

“Манчестер Сити” эса “Арсенал”ни янчиб ташлади. “Тўпчилар” ярим ҳимоячиси Гранит Жака 35-дақиқада майдондан четлатилди. Бироқ унгача “Сити” иккита тўп фарқи билан олдинда бораётган эди. Учрашув 5:0 ҳисобида мансетерликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Италия чемпионатининг 2-турида “Ювентус” Роналду кетганидан кейинги биринчи ўйинни бой берди. “Альянц стэдиум”да “Эмполи” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Туринликлар икки турдан сўнг, атиги 1 очко жамғарди. “Лацио” эса дебютант “Спайс”ни 6:1 ҳисобида таслим этди. 

“Реал” Испания чемпионатининг 3-турида “Бетис” устидан ғалаба қозонди. Карвахалнинг голи “Қироллик клуби”га 3 очко қўлга киритиш учун етарли бўлди ва турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди. “Севилья” “Эльче” билан дуранг ўйнади. Хулен Лопетеги шогирдлари ҳам мадридликлар билан бир хил очко жамғарган.

Германия чемпионатининг учинчи турида “Бавария” “Герта”ни аяб ўтирмади – 5:0. Роберт Левандовски учрашувда хет-трикка эришди. 

Шунингдек, бугун, 29 август куни “Манчестер Юнайтед” – “Вульверхемптон”, “Браселона” – “Хетафе”, “Вильярреал” – “Атлетико”, “Реймс” – ПСЖ ўйинлари ўтказилади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 50
Рейтинг: 2.8
t
×