Евро-2024: Туркия Евро билан хайрлашди, футбол ватани ярим финалга чиқди
Спорт
−
07 Июль
8593Кеча,6 июль куни футбол бўйича Европа чемпионатининг чорак финали доирасида 2 та ўйин бўлиб ўтди. Англия-Швейцария билан Туркия эса Нидерландия билан баҳс олиб борди.
Англия-Швейцария ўйинининг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди. 75-дақиқада швейцарияликлардан Брель Эмболонинг голига 80-дақиқада инглизлардан Букайо Сака жавоб қайтарди. Асосий дақиқаларда ҳисоб ўзгармади. Экстра-таймларда ҳам жамоалар гол киритмагач, ҳакам пенальтилар сериясига рухсат берди ва футбол лотореяларида омад Англияга кулиб боқди.
Чорак финалда Нидерландия Туркияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Дастлаб, 35-дақиқада турклардан Акайдин ҳисобни очди, 70-дақиқада эса “учар голландлар”дан Де Врей мувозанатни тиклади. 76-дақиқада Мерт Мюлдур ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди ва Туркия чорак финалда мусобақадаги юришини тўхтатди.
Шундай қилиб, ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Англия ва Нидерландия ўзаро баҳс олиб бориб, финалчи номига аниқлик киритади.
LiveБарчаси