Евро-2024: Туркия Грузиядан, Португалия Чехиядан устун келди

Спорт

image

Кеча, 18 июнь куни футбол бўйича Германияда бўлиб ўтаётган Европа чемпионатининг гуруҳ босқич ўйинлари якунланди. “F” гуруҳида Туркия Грузия билан, Португалия эса Чехия билан баҳс олиб борди.

Туркия-Грузия баҳси 3:1 ҳисобида туркларнинг фойдасига ҳал бўлди. Дастлаб 25-дақиқада Мерт Мюлдюр ҳисобни очган бўлса, 32-дақиқада Жорж Микаутадзе ҳисобни тенглаштирди. 65-дақиқада Арда Гулер ва 90+7 дақиқада Муҳаммад Карим Актюркоглу томонидан киритилган тўплар якунда Туркияга Евро-2024'даги дастлабки 3 очкони келтирди.

Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси эса мусобақани қийин ғалаба билан бошлади. Чехияга қарши ўйинда дастлаб чехлардан Лукаш Провод ҳисобни очди, 69-дақиқада эса Робин Гранач ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 90+2 дақиқада Франсишку Консейсау ғалаба тўпини киритди ва Португалия турнирнинг дастлабки турида муҳим 3 очкога эга чиқди.

Шундай қилиб, 1-турдан кейин Туркия “F” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Тўплар нисбатига кўра, Португалия 2-ўринни банд этган. 22 июнь куни Португалия ва Туркия гуруҳ ғолиблиги учун ўзаро куч синашади. Ўйин соат 21:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Португалия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг