Евро-2024'нинг якуний саралашига қуръа ташланди

Спорт

image

Бугун, 23 ноябрь куни 2024 йилги Европа чемпионатининг плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга Швейцариянинг Ньон шаҳридаги UEFA қароргоҳи мезбонлик қилди.

Қуръа натижаларига кўра, Украина, Финляндия ва Исландия терма жамоаларининг йўли аниқланди. “C” йўли учун қуръа йўқ – барча жуфтликлар аввалроқ автоматик равишда аниқланган.

Плей-оффнинг ярим финал жуфтликлари қуйидагича:

“A” йўли:

Польша – Эстония;
Уэльс - Финляндия.

“B” йўли:

Исроил - Исландия;
Босния ва Герцеговина - Украина.

“C” йўли:

Грузия - Люксембург;
Греция - Қозоғистон.

Учта плей-офф турнири доирасида 21 март куни олтита ярим финал, 26 мартда эса учта финал баҳслари ўтказилади. Финал босқичининг учта ғолиби Германияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида иштирок этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Украина Европа чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made