Евро-2024: Англия ва Испания чорак финалга йўл олди

Спорт

image

Кеча, 30 июнь куни футбол бўйича Европа чемпионатининг нимчорак финал ўйинлари давом эттирилди. Чорак финалга чиқиш учун Англия-Словакия ва Испания-Грузия баҳслари бўлиб ўтди.

“C” гуруҳида сенсацияларга сабаб бўлган Слокавия футбол ватани вакилларини ҳам мусобақадан чиқариб юборишига бир бахя қолди. Дастлаб 25-дақиқада Словакиядан Иван Шранц ҳисобни очди. 90+5 дақиқагача баҳсда ҳисоб ўзгармади. Қўшиб берилган дақиқаларда “Реал” аъзоси Жуд Беллингем томонидан киритлган қайчи услубидаги гол Англия жонига оро кирди. Экстра-таймларнинг стартида Харри Кейн томонидан киритилган гол инглизларга плей-офф йўлланмасини тақдим этди.

Яна бир учрашувда мусобақа фаворитларидан бири бўлмиш Испания Грузия билан баҳс олиб бориб, 4:1 ҳисобида зафар қучди. Дастлаб, 18-дақиқада Робен Ле Норман ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Кейинги дақиқаларда Испания босимни кучайтириб, ҳисобдаги устунликни тўлиқ ўзиники қилиб олди. 39-дақиқада Родри, 51-дақиқада Фабиан Руис, 75-дақиқада Нико Уильямс ва 83-дақиқада Дани Ольмо томонидан киритилган голлар “қизил фурия”ни чорак финалга олиб чиқди.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия Испания Евро-2024 Слокавия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг