Евро-2024: Бугун нимчорак финал ўйинлари бошланади

Спорт

image

Бугун, 29 июнь куни футбол бўйича Германия яшил майдонларида ўтказилаётган Европа чемпионати баҳсларининг плей-офф ўйинлари бошланади. Кун давомида мухлислар 2 та ўйинни томоша қилади. 

Мазкур босқичда “А” гуруҳида 2-ўринни эгаллаган Швейцария “B” гуруҳида 2-ўринни банд этган Италия билан баҳс олиб борса, мезбон Германия “C” гуруҳида 2-ўрин билан плей-офф босқичига чиққан Дания билан куч синашади.

Маълумот учун, Швейцария-Италия ўйини Тошкент вақти билан 21:00 да бошланса, Германия-Дания учрашуви 23:55 да старт олади. Швейцария-Италия жуфтлиги ғолиби чорак финалда Англия-Словакия баҳсида ютган терма билан тўқнаш келади. Германия-Дания баҳси ғолиби эса кейинги босқичда Испания-Грузия қарама-қаршилигида зафар қучган терма билан баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Италия Европа чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг