Евро-2020 старти арафасида Испания сардори сафдан чиқди

Спорт 1803
image

Хабарингиз бор, 4 кундан сўнг, 11 июнь куни Европа чемпионатига (Евро-2020) старт берилади. Айни дамда Лас-Розас шаҳрида турнир олди йиғинини ўтказаётган Испания терма жамоаси кутилмаган йўқотишга учради. Бу ҳақда “goal.com” сайти хабар бермоқда (https://www.goal.com/en/news/busquets-tests-positive-for-covid-ahead-of-euro-2020/1vkj9t9a86b8a1rmjatbyu2q5f).

Каталониянинг “Барселона” клуби таянч ярим ҳимоячиси Серхио Бускетснинг коронавирус инфекцияси учун топширган тестида мусбат натижа қайд этилди. Шу сабабдан испанлар етакчиси 2 ҳафталик карантинга олинди.

Бунгача топширилган тестларнинг барчасида манфий натижа қайд этилгани ҳамда энг сўнггиси мусбат чиққани сабабли, бошқа футболчилар ҳам эҳтиёт-шарт 2 кунлик изоляцияга олинди.

Испания Футбол Ассоциацияси берган хабарга кўра, Бускетс энг камида 1 та турни ўтказиб юборади, сабаби “қизил фурия”нинг Евро-2020 даги юриши 8 кундан сўнг бошланади.

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 14
Рейтинг: 3.1
t
×