Евро-2020: Испания термасига “Реал” ўйинчилари киритилмади. Нега?

Спорт

image

Футбол бўйича Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике жорий йилнинг 24 май куни Евро-2020 турнирида иштирок этадиган 24 кишилик таркибни эълон қилди. Жамоа аъзолари ичида ‘Реал” нинг биронта футболчиси йўқлиги футбол мухлислари орасида турли фикрларни келтириб чиқарди

Испания тарихда биринчи марта қироллик клубининг ҳеч қайси футболчисисиз йирик мусобақада иштирок этади.

Кўпчилик бунинг сабаби деб, Энрикенинг “Барселона”га алоқадорлигини айтмоқда. Аммо Луис Энрике бундай миш-мишларни рад этди. Испания терма жамоаси бош мураббийи клубларнинг обрўсини четга суриб, энг яхши формада деб ўйлаган футболчиларни танлаганини айтмоқда.

Зинедин Зидан шогирдлари мавсумни ҳеч қандай йирик совринни қўлга киритмасдан якунладилар, клуб сўнгги ўн йилликда биринчи марта совринсиз қолди. Жамоа бошидан кечирган ҳалокатли мавсум кўплаб футболчиларига таъсир қилди. “Реал” сардори Рамос мавсум давомида жароҳатлар олди ва атиги 21 учрашувда майдонга тушди.

Энрикенинг фикрича, “Реал” футболчилари ҳозирги формада Евро-2020 да бўлишга лойиқ эмас.

Моҳинур Маматова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

футбол Испания Евро-2020

Баҳолаганлар

250

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг