Ёшларга “сигарет” сотиб олиш бир умрга тақиқланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Янги Зеландия тамаки чекишни босқичма-босқич тўхтатиш мақсадида қонун қабул қилди. Қонун ёшларга тамаки сотиб олишни бир умрга тақиқлайди. Бу ҳақда “The Associated Press” нашри хабар берди. 

Мамлакатда тамаки маҳсулотларини сотиб олиш минимал ёши йил сайин ортиб бораётганлиги сабабли 14 ёшдан кичикларга тамаки сотиш ман қилинган. Қонун бузувчилар 95 минг АҚШ долларигача жаримага тортилиши мумкин.

Шунингдек, янги қонундан кўзланган мақсад тамаки сотишга рухсат берилган чакана сотувчилар сонини тахминан 6000 нафардан 600 нафаргача қисқартириш ҳамда тамаки таркибидаги рухсат этилган никотин миқдорини камайтиришдан иборат.

Маълумотларга кўра, янги қонун мамлакатдаги бир қанча соғлиқни сақлаш идоралари томонидан ижобий кутиб олинган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

486

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг