Ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинлари Тошкентда ўтказилади

Спорт

image

Осиё Паралимпия қўмитаси томонидан 2025 йилги ёшлар ўртасида Параосиё ўйинлари мезбонлиги Тошкент шаҳрига тақдим этилди. Бу ҳақда қўмита президенти Мажид Рашид Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси номига юборилган мактубида маълум қилган.

Жорий йилнинг май ойида Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Ўзбекистонда бўлиб қайтган эди. Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, 2025 йилги ёшлар ўртасида Параосиё ўйинларини Тошкент шаҳрида ўтказиш таклифини илгари сурганди. Шу тариқа бу борада якуний қарор эълон қилинди ва унга кўра, 2025 йилги ёшлар ўртасида Параосиё ўйинлари Тошкентда ўтказиладиган бўлди.

Таъкидланишича, 2025 йилги ёшлар ўртасида IV Параосиё ўйинларини қабул қилиш учун Осиё қитъасининг бир қатор етакчи давлатлари даъвогарлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистонга келган Халқаро Паралимпия қўмитаси президенти Эндрью Парсонс Ўзбекистон Паралимпия спорт турлари бўйича энг нуфузли мусобақаларни қабул қилиш салоҳиятига эга эканлиги ва яқин келажакда Ўзбекистонда йирик халқаро мусобақалар ўтказилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган эди.

Маълумот учун, 2025 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ҳам айнан Тошкентда ўтказилади. Шу тариқа Ўзбекистон бир вақтнинг ўзида ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинлари мезбонлигини қабул қилувчи илк мамлакат сифатида қайд этилади. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Эндрью Парсонс Параосиё ўйинлари 2025 йил Мажид Рашид

Баҳолаганлар

14

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made