Ёшлар ишлари агентлигига қўшимча ваколатлар берилди
Жамият
−
27 Январь 2022
11047Ўзбекистон Президенти “Ёшлар билан ишлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
Қонунга кўра, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек фуқаролар Ёшлар ишлари агентлигини ва унинг ҳудудий бўлинмаларини вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган ҳамда давлатнинг ижтимоий ёрдамига муҳтож бўлган вояга етмаганлар ва оилалар аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан хабардор қилади.
Қонун билан Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг қуйидагилар бўйича ҳам ўз ваколатларини амалга ошириши белгиланди:
• вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси;
• ҳуқуқбузарликлар профилактикаси;
• болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш.
Қонун билан Агентлик ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи эканлиги кўрсатилди.
LiveБарчаси