Ёш оилалар даромадининг катта қисмини нимага сарфлаётгани айтилди 

Жамият

image

Ўзбекистонда ёш оилалар (оила боқувчиси ёши ўртача 38 ёш) бошқа ёш тоифасидаги оилаларга нисбатан даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлаётгани аниқланди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) хабар берди. 

Институт экспертлари томонидан Ўзбекистонда инсонларнинг ҳаёт цикли давомида истеъмол харажатлари ва даромадлари ўзгариш хусусиятлари ҳамда қарз муносабатларига киришиш ҳолати таҳлил қилинди.

Ўзбекистонда барқарор даромад ва истеъмолнинг ҳаёт цикли гипотезаси ишлаши аниқланди. Унга кўра, инсонларнинг даромадлари 30 ёшгача тезлик билан ўсади, энг юқори нуқтаси тахминан 30-50 ёш оралиғида сақланиб туради ва 60 ёшдан сўнг кескин пасаяди. Бу ўз навбатида, даромад ва истеъмол орасидаги фарқ қарз олиш орқали компенсация қилиниши зарурати мавжудлигини билдиради.

Ўзбекистонда аҳоли ўртасида ўтказилган сўров (450 киши иштирокида) натижаларига кўра, ёш оилалар (оила боқувчиси ёши ўртача 38 ёш) бошқа оилаларга нисбатан (оила боқувчиси ёши ўртача 49 ёш) даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлаётганини маълум қилган. Бу юқоридаги назарий қараш (барқарор даромад ва истеъмолнинг ҳаёт цикли гипотезаси)га мос келади.

Бунда респондентларнинг 18 фоизи маиший техника, 22 фоизи уй-жой, 13 фоизи автомобиль, 10 фоизи ўқиш шартнома тўлови, 11 фоизи телефон учун қарз олганлиги маълум бўлган. Қолган 34% респондентлар қарзи йўқлигини билдирган. Шундан 18% респондентларнинг ўз жамғармалари мавжуд.

Сўровнома натижалари бўйича аҳолининг 10 фоизи тижорат дўконларидан муддатли тўловга қарз олишни (10 фоизи банк кредитини, қолганлар ўз ва яқинлари маблағи бўлишини) афзал кўришини инобатга олиб, Ўзбекистонда тобора оммалашиб бораётган муддатли тўловга уй жиҳозларини таклиф этиш бозори ўрганилиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

қарз Ўзбекистон ёш оилалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг