Ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакка жиноий иш очилди
3-саҳифа
−
24 Июль 2023
8760Тошкент вилоятида 39 ёшли эркак икки нафар болани ахлоқсиз ҳаракатларга мажбурлагани ҳақида хабар бергандик. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
“Олмалиқда ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди”, дейилади хабарда.
Мазкур жиноят иши бўйича Олмалиқ шаҳар Ички ишлар бошқармаси Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жиноятни содир этган 1984 йилда туғилган эркак руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туриши аниқланган.