Олмалиқда эркак ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлади
3-саҳифа
−
23 Июль 2023
18800Ижтимоий тармоқларда эркак ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаётгани акс этган видеолар тарқалиб, аҳоли орасида кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида юз берган. Ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурлаган фуқаронинг шахси ички ишлар ходимлари томонидан аниқланиб, видеодаги шахс Пискент туманида яшовчи 1984 йилда туғилган фуқаро Ф.Х. бўлиб чиққан.
Суриштирув давомида ушбу шахс руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда туриши маълум бўлган.
“Ҳолат юзасидан яқинлари билан ўтказилган профилактик суҳбат ва терговга қадар суриштирув давомида унинг ҳозирги ҳолати мутахассислар томонидан ўрганилиб, даволаниши учун Олмалиқ шаҳридаги руҳий асаб касалликлари диспанцерига жойлаштирилди”, дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь