Ёш бола уйга ўт қўйди
Жамият
−
15 Октябрь 2019
4971Жорий йилнинг 13 октябрь куни Тошкент шаҳар, Олмазор туманида аҳоли яшаш хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
13 октябрь куни соат 12:29 да Олмазор тунмаи “Мойариқ” маҳалласи 2-тор кўчаси 30-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.
Хабар асосида воқеа жойига 2 ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар чақирилган манзилга 8 дақиқада етиб борган.
Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 13:07 да бартараф этилган. Ёнғин оқибатида яшаш уйи ертўласининг 40 кв метр майдонда шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ҳодисада жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғиндан уйнинг 300 кв метр майдони сақлаб қолинган.
Ёнғинни тахминий сабаби назоратсиз қолдирилган ёш боланинг гугурт ўйнаши. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь