Ерликлар “янги” кометани 50 минг йилда илк бор кўриши мумкин

Бу қизиқ

image

NASA маълумотларига кўра, 12 январь куни 50 минг йил ичида биринчи маротаба осмонда кўринадиган яшил кометани ердан туриб махсус асбоблар орқали кузатиш мумкин бўлади. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Комета 2022 йилнинг 2 мартида астрономлар томонидан Калифорния обсерваториясида аниқланган. Кометанинг ер шарига энг яқин ҳолати 1 февралдан 2 февралга ўтар кечаси кузатилади. Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, комета 42 миллион километр масофа ердан узоқликда ҳаракатланади. Кометанининг энг ёрқин ҳолатини Шимолий юлдуз (Палорис) яқинида кўриш мумкин.

Шунингдек, кометани юлдузлардан чанг зарралардан иборат чизиқли думлари, уни ўраб турган яшил буғлари билан ажратиш мумкин. Кометани шимолий ярим шардаги кузатувчилар январь ойида, жанубий яримшардагилар эса февраль ойининг бошида дурбин орқали кўришлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ NASA томонидан тақдим этилган коинотнинг энг янги суратларини эълон қилган эдик. Бу тўпламда асосан юлдузлар, коинотнинг чанг йўллари эътибор марказида бўлган.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

NASA Шимолий юлдуз

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made