NASA коинотнинг энг янги суратларини эълон қилди  

Бу қизиқ

image

Фазовий тадқиқотларни олиб борувчи NASA ташкилоти коинотнинг энг янги суратларини эълон қилди. Бу тўпламда юлдузлар, коинотнинг чанг йўллари эътибор марказида бўлган. Шунингдек, сайёраларнинг ноодатий ҳолатлари акс этган суратлар ҳам мавжуд.

NGS 1365 

“NGS 1365” рақами остидаги коинотнинг чанг йўли қизил, оловранг ва сариқ рангда тусланиши орқали янгича кўринишга эга бўлди. Чанг йўлининг кенглиги тахминан 200 000 ёруғлик йили бўлиб, у ерга яқин бўлган Форнах юлдуз туркумидан 60 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган. 

Бир ёруғлик йили тахминан 9,5 триллион километрга тенг. Астрономларнинг фикрича, “NGS 1365” коинотдаги газ ва чангни ўзига тортиб, марказий қора туйнукка йўналтиради.

NGS 2359 

“NGS 2359” номидаги чанг йўли қушнинг икки қанотига ўхшаш шаклга келди. Кенглиги тахминан 30 ёруғлик йилига тенг бўлган “NGS 2359” чанг йўли Ер сайёрасидаги энг яқин Буюк Овердог юлдуз туркумидан тахминан 15 000 ёруғлик йили узоқликда жойлашган.

“Orion” космик кемаси 

Суратда “Orion” космик кемасининг Ер атмосферасига катта тезликда кириб келиши тасвирланган. Жорий йилннг 11 декабрь санасида космик кема бир сонияда 11 километр тезлик билан ҳаракатланган. Бу расм Хитойнинг Юннан шаҳридан олинган бўлиб, yндаги энг ёрқин юлдуз Ой чиқишидан олдинги Марс сайёрасининг кўринишидир. 

Бу Ойми ёки Марс?

Шу йилнинг 8 декабрь куни осмонда тўлин Ой ва Марс сайёраси бир вақтнинг ўзида қуёшга қарама-қарши  ҳолатда тушиб қолган эди. Бунинг натижасида Ой Марс рангига ўхшаш тусга кирди. Доим ҳам такрорланмайдиган бу ҳолат Словакия шарқидаги Кошице шаҳридан суратга олинган.  

Биз биргамиз…

Норвегиянинг Лофотен оролидан олинган бу расмда осмоннинг бир вақтда икки қисмга бўлиниши кузатилган. Ушбу расм 10 та ландшафт ва 10 та осмон тасвиридан иборат бўлиб, барчаси бир кечада, бир жойда содиp бўлган. Чап томонда Сомон йўли галактикаси, ўнг томонда эса икки ёйли аурора кўринади. Шу билан бирга Андромеда галактикаси, Юпитер сайёраси, Вега юлдузи ва Катта Астеризмни ташкил этувчи юлдузларни ҳам кўриш мумкин.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

433

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг