Ёрқинбек Одилов Паралимпия рекордини ўрнатиб, медалсиз қолди
Спорт
−
28 Август 2021 18806 1 дақиқа
Бугун, 28 август куни Токио-2020 Паралимпиадасида ўзбекистонлик пара енгил атлетикачи Ёрқинбек Одилов ўз иштирокини якунлади.
Пара енгил атлетиканинг F57 классида найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган Одилов 47,52 метр натижани кўрсатди ва Паралимпия рекордини ўрнатди. Бироқ, ушбу рекорд медаль учун етарли бўлмади. Одилов мусобақани 4-ўринда якунлади.
Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчилар кунни 8 та медаль билан тугатди. Умумжамоа рейтингида 12-ўринга кўтарилиб олган Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 11 тага етди: 4 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь