Ереванда полиция бўлимига қуролланган шахслар ҳужум қилди

Олам

image

Кеча, 24 март куни Арманистон пойтахти Ереваннинг Нор-Норк туманидаги полиция бўлимига қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда “Armenpress” расмий ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, полиция бўлими биносига 3 нафар номаълум ҳужумчи граната билан келган.

Ҳужумчилар хавфсизлик кучлари билан учрашиб, бир қанча талабларни илгари сурган. Кейин улар граната портлатган. Портлаш оқибатида икки ҳужумчи яраланган. Ярадорлар шифохонага ётқизилган.

Учинчи ҳужумчи эса таҳдидларини давом эттирган. Кейинчалик у ҳам хавфсизлик кучлари томонидан зарарсизлантирилиб, ҳибсга олинган. 

Воқеа жойида бўлган хавфсизлик кучлари ва фуқаролар орасида қурбонлар йўқ. 

Ереван мэри биринчи ўринбосари Армен Памбухчян журналистларга полиция бўлими яқинида содир бўлган воқеани террорчилик ҳаракати эканини айтди.

"Бу терактга хос бўлган хатти-ҳаракатлар. Полиция биноси ёнида қуролланган ёки граната билан бўлган ҳар қандай ҳаракат террорчилик актидир", дейди у.

Ҳужумчиларнинг бирор ташкилотга алоқадорлиги ёки уларнинг талаблари ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Арманистон Ереван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг