Ереван тинчликни хоҳламайди ва иккиюзлмачаликда давом этмоқда – Баку

Олам

image

Озарбайжон томони Арманистоннинг ҳар қандай провокациясига қарши халқаро ҳуқуқ доирасида барча зарур чораларни кўради. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ойхон Ҳожизоданинг Арманистон Ташқи ишлар вазирлигининг 16 мартдаги баёнотларига муносабати билан берган изоҳида айтилади. 

Унинг сўзларига кўра, Арманистон 30 йиллик босқинчилик даврида Озарбайжоннинг юзлаб шаҳар ва қишлоқларини, тарихий ва диний ёдгорликларини қасддан вайрон қилган, табиий бойликларни талон-тарож қилган, 4000 га яқин фуқароларининг бедарак йўқолганига айбдор бўлган Арманистон, қўшни давлат ҳудудидан Қуролли кучларни тўлиқ олиб чиқиб кетишдан бош тортган ҳолда, Озарбайжон ҳудудларида миналарни жойлаштиришни давом эттирмоқда.

Ҳожизоданинг таъкидлашича, Ереван Зангезур йўлаги очилишига тўсқинлик қилиб, озарбайжон аҳолисига қарши этник тозалашни амалга ошириб, Ғарбий Озарбайжон ҳамжамиятининг ўз она юртларига хавфсиз ва муносиб тарзда қайтиш талабини “ҳудудий даъво” ва “тажовузга тайёргарлик” сифатида кўрсатишга мутлақо асоссиз ҳаракат қилмоқда. 

Қолаверса, арман томони иккиюзламачилик билан Ғарбий Озарбайжон иборасини қўллашни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида кўрсатишга уринмоқда. 

“Озарбайжон ўз ҳудудида яшовчи арман аҳолисини реинтеграция қилиш чораларини кўра бошлади. Баку арманистонликлар билан мулоқотда ва навбатдаги учрашувни ўтказишни таклиф қилган. Арман томони, аксинча, Ғарбий Озарбайжон ҳамжамиятининг мулоқот таклифини қатъиян рад этади. Бу Арманистон минтақада тинчлик ва барқарорликдан манфаатдор эмаслиги ва иккиюзламачилик сиёсатини давом эттираётганидан далолат беради. Озарбайжон томони Арманистоннинг ҳар қандай провокациясига қарши халқаро ҳуқуқ доирасида барча зарур чораларни кўради”, деб ишонтирди дипломат.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг