Ереван Бакуга ўз ҳудудидан Туркияга ўтиш учун коридор беришга рози эмас
Олам
−
01 Март
5610Арманистон ҳеч қачон Озарбайжонга ўз ҳудудида коридор беришга рози бўлмайди. Бу ҳақда Арманистон парламенти вице-спикери Рубен Рубинян бугун Анталия дипломатик форумида маълум қилди.
"Озарбайжон "Зангезур йўлаги" атамасини ишлатишда давом этмоқда. Арманистонда Зангезур йўқ. Арманистон ҳеч қачон Озарбайжоннинг ўз ҳудудидаги баъзи йўлакларга киришига рози бўлмайди", деган у.
Унинг қайд этишича, ҳукумат Арманистоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш асосида Жанубий Кавказ коммуникацияларини тўсиб қўймоқчи.
Рубинян Озарбайжон томонидан тинчлик келишувига эришиш учун етарли саъй-ҳаракатлар қилинмаганини ҳам иддао қилган.
Аввалроқ, Озарбайжон Президентининг ёрдамчиси Ҳикмат Ҳожиев томонлар ўртасида музокаралар давом этаётганини, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасидаги учрашуви жуда самарали ўтганини ва Озарбайжон музокараларни тўхтатмаслигини билдирган.
"Шу билан бирга, тинчлик шартномаси шунчаки у имзоланиши керак бўлганлиги учун тузилмаслиги керак, бу ҳужжат тинчликка бўлган ҳақиқий ва чинакам истакни акс эттириши лозим", деган Президент ёрдамчиси.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Илҳом Алиев Ўзбекистон ҳам манфаатдор бўлган Зангезур коридори нега муҳимлигини тушунтириб берган эди.
LiveБарчаси