Алиев Ўзбекистон ҳам манфаатдор бўлган Зангезур коридори нега муҳимлигини тушунтирди
Олам
−
19 Октябрь 2022
13199Нахчиван Мухтор Республикаси ва Озарбайжоннинг ғарбий вилоятлари ўртасидаги Зангезур йўлаги бутун минтақани муҳим транспорт ва савдо марказига айлантиради. Бу фикрни бугун, 19 октябрь куни Бакуда бўлиб ўтган икки халқаро кўргазма иштирокчилари олдида сўзлаган нутқида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев айтди.
Озарбайжон раҳбари Арманистон истилосига қадар Қорабоғ тарихан республиканинг ривожланган минтақаларидан бири ҳисобланганини эслатди.
“Тарихий адолатни тиклаб, ўз мамлакатининг ҳудудий яхлитлигини таъминлаган Озарбайжон аҳолиси аллақачон ўз она ерларига, Қорабоғига абадий қайтмоқда! Озарбайжон учун устувор вазифа босқиндан озод қилинган ҳудудларни тиклаш, Қорабоғ ва Шарқий Зангезурни мамлакатнинг ривожланган гўшасига айлантиришдан иборат”, дейди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг барча кучлари ушбу мақсадни муваффақиятли амалга оширишга қаратилган.
Зангезур транспорт йўлаги Озарбайжон лойиҳаси бўлиб, ундан Россия, Эрон, Туркия ва бошқа қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон ҳам манфаатдор. У Осиёдан Европага энг қисқа қуруқлик йўлини таъминлайди. Янги йўлак Озарбайжоннинг асосий қисмини Нахчиван билан, Россияни эса Озарбайжон ва Арманистон орқали Туркия билан боғлаши кутилмоқда. Зангезур йўлагининг очилиши учун Баку ва Ереван ўртасида тинчлик шартномаси имзоланиши, шунингдек, чегараларни белгилаш зарур.
LiveБарчаси