Ерда кучли магнит бўронлари кузатилмоқда

Бу қизиқ

image

Ерда G4 даражали кучли магнит бўронлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Россия Амалий геофизик институти маълумотларига таяниб, ТАСС хабар берди

Қайд этилишича, беш балли шкалада ҳозирги магнит бўронларининг кучи G4 бўлиб турибди. Бу юқори даражали магнит бўрони сифатида таснифланади. Бундай магнит бўронлари вақтида раидоалоқада жиддий бузилишлар, сунъий йўлдош ва радиочастота навигациясининг соатлаб яхши ишламаслиги кузатилади. 

Геомагнит бўронининг фаол таъсири натижасида кеча шимолий қутб доирасида ва ҳатто Москвада ҳам қутб ёғдуси ҳодисаси юз берган. Бундай ҳолат камдан-кам кузатилиши қайд этилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, шу йилнинг март ойида ҳам Ўзбекистонда 5 балли магнит бўронлари бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

магнит бўрони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг