Ер юзида мусулмонлар неча соат рўза тутишмоқда?

Бу қизиқ

image

Ер шарининг турли бурчакларида яшайдиган икки миллиардга яқин мусулмонларнинг рўза тутиш муддатлари бир-биридан фарқ қилади. 

Ўзбекистон мусулмонлари Рамазоннинг бошида салкам 16 соат рўзадор бўлса,  ойнинг охирига келиб,  17 соатга яқин вақт давомида “оғиз берк” бўлади. 

Бу йил Скандинавия мамлакатлари мусулмонлари кун давомида энг узоқ вақт рўзадор бўлади. Жумладан,  Исландия пойтахти Рейкявик мусулмонлари бир кунда 21 соат рўза ушлайди.  Финляндия пойтахти Хельсинкида 19 соат-у 50 дақиқа,   Стокгольм,  Копенгаген ва Ослода 19 соатдан кўпроқ рўза тутилади. 

Москвада ҳам рўза кунлари биздагидан узунроқ — 20 соатдан ортиқ.  Аргентинада эса бунинг акси,  бор-йўғи 12 соат. Энг кўп аҳоли яшайдиган Хитойнинг пойтахти Пекинда мусулмонлар 16 соатдан кўпроқ рўзадор бўлса,  Рамазоннинг илк кунларида Европа мамлакатлари пойтахтларидан Париж,  Амстердам ва Берлинда 18 соат-у 30 дақиқа,  Лондонда эса 18 соат-у 20 дақиқа рўза тутилади. 

Араб мамлакатлари пойтахтларидан Қоҳира ва Дамашқда 15 соатдан кўпроқ,  Ғазода 16 соат,  Бағдод ва Байрутда 14 соатдан ошиқроқ рўза тутилади. 
Шимолий Америка ҳақида айтадиган бўлсак,  Нью-Йоркда мусулмонлар
16 соатдан кўпроқ,  Канада пойтахти — Оттавада 18 соатдан кўпроқ рўзадор бўладилар. 

Жанубий Африкада Кейптаун мусулмонлари 12 соатдан сал ортиқроқ,  Кения пойтахти Найробида 13 соатдан кўпроқ,  Дакарда 14 соатдан кўпроқ рўза тутишади. 

Ҳижрий тақвим ойнинг ҳаракатига асослангани боис,  Рамазон ойи йилнинг турли фасли ва милодий тақвимнинг турли ойларига тўғри келади.  Ой кўринишига қараб баъзан 29 кун,  баъзида 30 кун давом этиши мумкин.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Рамазон Mусулмонлар

Баҳолаганлар

160

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made