Ер усти метро линиясининг 5 та бекати қуриб битказилди
Жамият
−
25 Март 2023
8852“Қўйлиқ–Қурувчилар” ерусти метро йўлининг 5 та бекати қуриб битказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг август ойида Тошкент ер усти метросининг I босқичи, декабрь ойида эса Сергели йўналиши очилган эди.
Ҳозирда ер усти ҳалқа метро йўлининг II босқичи – 8,5 км узунликдаги 5 та бекатни ўз ичига олган “Қўйлиқ–Қурувчилар” қисми қуриб битказилган. Лойиҳанинг 3,8 км узунликдаги 2 та бекатни ўз ичига олувчи “Қурувчилар – Қипчоқ” қисмида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Кеча, 24 март куни мазкур йўналишлар бўйлаб поездлар техник ҳаракати синовдан ўтказилган.
Техник синовлардан сўнг мазкур йўналишда бир кунда 40 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсатилади. Йўналишлар орасидаги қатновлар эса 15 дақиқани ташкил этиши режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15